Воскресенье, 05.05.2024, 04:59
Приветствую Вас Гость | RSS

SAMARQAND SHAHAR XALQ TA'LIMI MUASSASALARI FAOLIYATINI METODIK TA'MINLASH VA TASHKIL ETISH BO'LIMIGA QARASHLI 5-UMUM TA'LIM MAKTABI

Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 23
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Maktab tarixi

1918 йилда,  А.Рудакий номли 5-урта мактаб Самарканд шахрининг Сиёб райони худудида ташкил топган.1938 йилда  бу мактаб учун  янги икки каватли бино куриб берилди. Бу мактаб курилишида   Туракул Эрмухаммедовнинг хиссаси жуда катта булган. 1940 йилга келиб  мактаб  10 йиллик урта мактабга айлантирилди. Ана шу  йилдан бошлаб мактаб  уз фаолиятини янги бинога бошлади. 
 
Укитувчилар мактаб педагогика кенгашининг катор карорларига риоя килиб, укитувчилар билан  синфдан ташкари машгулотлар утказиш, уй вазифаларини кундалик дарс вактида  текшириб бориш ва  шунга ухшаш катор  чора -тадбирларни курдилар, бу билан   таълим –тарбия  ишининг ривожланишига узларининг ажойиб хиссаларинни кушдилар. Шахар халк  маорифи, мактаб маъмурияти укитувчилар составини кайтадан куриб чикиб, уларнинг маълумотлари, тажрибалари ва иш методларини хар томонлама тахлил килиб чикди. Бу ишларни амалга оширишда хаммадан купрок укитувчиларнинг  ота-оналар  билан якин алокада булишлари ва  кундалик сухбатлари яхши натижалар  берди. Укувчилар учун  керакли хамма имтиёзлар яратиб  берилди.  Кундалик иш устидан назорат урнатилди.
 
 1949-1950 укув йилида мактабда  хаммаси булиб 23 та   синф хона бор эди.  Шу  йили  мактабда  23 та укувчи  таълим  оларди ва буларга 26 та педагог таълим берарди. Шу йили мактабнинг 7- синфини 13 киши ва 10-синфни 10 киши битириб чикди.  Узлаштириш эса мактаб буйича 88 фоизни  ташкил этади.
 
5-мактаб Самарканд шахри мактаблари ичида энг кузга куринган, таянч кургазмали мактаблардан бирига айланди. Педжамоанинг ана шу мувафакияларга эришувида мактаб рахбарияининг роли , айникса мактаб директорининг мохирона рахбарлиги каттадир. 1951-1952 укув йилида шу мактаднинг узида 1937 йилда уз фаолиятини пионервожатийликдан бошлаган, кейинчалик бошлангич синфлар илмий булим мудири белиб  ишлаган, мохир  мехнатсевар педагог – Анзурат  Ражабова  мактаб директорлиги  вазифасига тайинланди. Анзурат Ражабова 1952 йилдан бошлаб умрининг охиригача (1976 йилгача) шу вазифада тинмай мехнат килди. Бу киши директорлик килган даврда 5-урта мактабнинг номи Республикада танилди. Шунинг учун хам Узбекистон хукумати А.Ражабованинг куп йиллик хурматларини юкори бахолади. 1959 йилда Анзурат «Республикада хизмат курсатган укитувчи»  унвони берилди.
 
Мактаб  рахбарияти  хамма вакт ёш укитувчилар билан ишлашга  катта  эътибор берар эди. Мактаб шу даврда хам СамДУ студентларини педагогик амалиётини утказиш учун методик база булган. 1977 йили директорнинг укув-тарбия ишлари буйича уринбосари вазифасига Улмас Кодиров  тайинланди. Улмас  Кодировнинг узи 1954 йили шу мактабни олтин медаль билан битириб, СамДУнинг математика  факултетини муваффакиятли  тугатиб, узининг  жонажон  мактабига, севимли устозлари даврасига 1960 йили келиб  кушилди ва ёш  авлодга  математика фанидан дарс  бера  бошлади
 
Шу даврда  мактаб педжамоасига ёш гайратли укитувчилар кушилдилар.    Булар  М.Якубова , Х. Носирова, Г. Исломова, С. Умарова , Р.Усмонова     Ш.Абдуллаева, З.Ахмеджонова, Ж.Шарипова, Ш.Хамдамова, Н.Норова, А.Ахмедова, Раж.Урунова, Ф.Хусаинова,  Н.Хайдарова , Н.Холикулова,  М.Толибова, М.Баходирова, И.Ахмедова, С.Эшонкулова М.Махсудова, Д.Соатова  ва бошкалар.
 
5-умумий таълим  мактаби 2003 йил  сентябр ойиидан бошлаб физика Фани  буйича «Таянч мактаб» деб эълон килинди  ва  уз иш фаолиятини бошлади. « Таянч мактаб» фаолиятини «Узбекистон Халк  таълими аълочиси»  укув ишлари буйича директор  уринбосари Н.М. Норова бошкаради.Таянч мактабида физика  укитувчилари  Н.Норва , И.Толибова, М.Махсудовалар  иш олиб боришади.Укитувчилар  М.Махсудова , И. Толибова , Н.Нороваларнинг  иш тажрибалари Республика,  вилоят, шахар микёсида  оммалаштирилган.
 

       Мактаб  ташкил топганидан  бошлаб, узининг  иш фаолиятининг ривожланиши билан давлатимизнинг мактаб, маориф хакида чикарилган. Барча карор ва карор курсатмалари кундалик хаётга  тадбик кила бошлади ва жуда катта муваффакиятларга эришди  .  Бу  муваффакиятларга эришишда мактаб  педагогик   жамоасининг хизмати  бекиёсдир. Шу педагогик жамоанинг аъзолари рахбарлигида 1944-2005 йилларда 5480 укувчи  мактабда урта  маълумот олган.    2005-2006 укув йилидан  бошлаб мактаб тулик 9-йиллик ( умумий урта  таълим)  мактабига утказилди.педагогик жамоасининг эртаси бугунгидан,  келажаги ундан-да порлок. Жамиятимиз учун  юзлаб етук кишиларни тарбиялаб вояга етказган бу зиё  маскани  бундан кейин хам  Узбекистон  Республикасининг «Таълим тугрисида»ги  Конуни ва «Кадрлар  тайёрлаш миллий дастури» асосида, миллий гоя ва  Ватанпарварлик рухида умидли ёшларни  тарбиялаб комил инсонлар килиб еттиштиришга  кодирдир.

          5-умумий урта таълим мактаби  укитувчилари Президентимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида курсатилган таълимий, тарбиявий тавсиялар асосида ёшларга  таълим  ва тарбия  бериб юксак  маънавий , маърифий , мафкуравий , гоявий ва илмий  ютукларга  эришишларига ишонадилар.

          Хозирда мактабга Аминов Рамиз Абдуазизович Педогогика фанлари номзоди  рахбарлик килиб келмокдалар.

 

Поиск
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта

5-UMUM TA'LIM MAKTAB | 2024 - $year$
Конструктор сайтов - uCoz